Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уханда 30 та робот коронавирусга қарши курашяпти

Уханда 30 та робот коронавирусга қарши курашяпти

Фото: «Fromua.news»

Хитойнинг коронавирус тарқалган Ухань шаҳридаги шифохоналарда 30 та дезинфекцияловчи робот ишга тушди. Улар инфекцияларга қарши курашишда шифокорларга ёрдам кўрсатмоқда, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.

Таъкиданишича, роботларни Шанхайнинг «TMiRob» компанияси ишлаб чиқарган. Ташкилот бош директорининг хабар беришича, роботлар оқ рангда бўлиб, «бош»ларига водород пероксиди пуркагич ўрнатилган, «қорни» эса тўққизта ультрабинафша чироқ билан жиҳозланган. Ақлли роботлар турли зарарсизлантирувчи ишларни бажаради. Шунингдек, улар жой ва маконда мўлжал олиш учун махсус технология билан жиҳозланган бўлиб, уларни тўсиқларга урилиб кетишдан асрайди.

Роботлар Ухандаги коронавирусга қарши курашаётган катта-катта шифохоналардаги изоляцияланган палаталарда, интенсив терапия бўлимлари, операция ва амбулатория бўлимларида куну тун зарарсизлантириш ишларини олиб бормоқда. Улар касалликнинг одамдан одамга юқиш хавфини камайтириб, мутахассислар ишини янада самарали бўлишга ёрдам беради.

Бугунги кунга келиб Хитойда коронавирус туфайли 31 мингдан зиёд киши касалланган бўлса, улардан 636 нафари ҳаёт билан видолашди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг