«Уруш Россия ҳудудига қайтади» — Зеленский
![«Уруш Россия ҳудудига қайтади» — Зеленский](https://static.xabaruz.com/crop/1/9/720_460_95_1964001425.jpg)
Украина президенти Владимир Зеленский уруш аста-секин Россия ҳудудига қайтаётганини ва бу муқаррар жараён эканлигини айтди.
Зеленский ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видеомурожаатида Россиянинг Украинага қарши уруш жараёнига баҳо берди.
«Бугун Россия маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, бир ёки икки ҳафта давом этиши керак бўлган махсус ҳарбий операциянинг 522-куни. Украина вақт ўтиши билан кучайиб бормоқда. Уруш Россия ҳудудига, унинг рамзий марказлари ва ҳарбий базаларига қайтмоқда. Бу муқаррар, табиий ва адолатли жараёндир», дейди у.
Аввалроқ пойтахт мери Сергей Собянин якшанбага ўтар кечаси дрон ҳужуми уюштирилгани, бунинг натижасида Москва шаҳридаги иккита бино бироз шикастланганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, якшанбага ўтар кечаси Украинанинг Қримдаги объектларга ҳужум қилиш учун ишлатган 25 та учувчисиз самолёти йўқ қилинганини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter