Улкан оёқлар 16 ёшли ўсмирни Гиннесснинг рекордлар китобига олиб кирди
«РИА Новости» ёзишича, берлинлик 16 ёшли Ларс Мотца катта оёқлари туфайли Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди: у 57-ўлчамли пойабзал кияди. Унинг оёқ кафти узунлиги — 35 сантиметр.
Дўконларда бунча катта оёқ кийимни топиш иложсизлиги боис ўсмир пойабзал ясовчиларга буюртма билан беришга мажбур. Катта пойабзалнинг нархи ҳам ўзига яраша, бир жуфти — 1200 евро туради.
Оёғи катталиги Ларсга шуҳратдан бошқа ҳеч нарса келтирган эмас, айрим спорт турлари билан шуғуллана олмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда муаммо юзага келмасайди деган хавотири ҳам йўқ эмас. Шунга қарамасдан, ўсмир ўзига хос рекорди билан фахрланади, дейилади «РИА Новости» хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter