Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг ЕИга киришига тўсиқ: Венгрия Киевга ратификация шартларини айтди

Украинанинг ЕИга киришига тўсиқ: Венгрия Киевга ратификация шартларини айтди

Киев Закарпатьедаги венгерларга нисбатан зулмни тўхтатмаса Будапешт Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигини ратификация қилмайди.

Венгрия Украинада венгер тилидан кенгроқ фойдаланишга рухсат берилмагунча ратификацияга рози бўлмайди, деди Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари Гергели Гуляш.

«Эътиборингизни Украина Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини беришни қўллаб-қувватлаганимизга қаратмоқчиман. Агар улар миллий озчилик масаласига бефарқ бўлса, Венгрия ратификацияга рози бўлмайди… Украинанинг тил тўғрисидаги қонуни ва таълим тўғрисидаги қонунлари Европа стандартларидан йироқ», – дейди Гуляш ҳукумат брифингида.

Венгрия Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлайдими, деган саволга Гуляш «ҳар қандай давлат НАТОга мурожаат қилиши мумкин», аммо «Украинанинг ҳозир НАТОга кириши жаҳон урушини англатади», деб жавоб берди.

Аввалроқ, Украина тили бўйича омбудсман Тарас Креминь Украинанинг кўплаб этник венгерлар истиқомат қиладиган Закарпат вилоятидаги мактабларда украин тилида таълимни ташкил этишда муаммолар аниқланганини маълум қилганди.

Венгрия ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама алоқалар бўйича давлат котиби Тамаş Мензер Украина Закарпатия ҳудудида венгер миллий озчилигига нисбатан зулмни қабул қилиб бўлмас деб атади ва маҳаллий ҳокимиятни венгерларга нисбатан «ваҳшийлик»ни тўхтатишга чақирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг