Украинадаги урушда қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

БМТ мониторинг миссияси Германиянинг «dpa» агентлиги сўровига кўра Украина жануби-шарқидаги можароларда неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, минтақада уруш қурбонлари сони 2014 йил апрелдан 2018 йил охирига қадар 12,8-13 минг нафарни ташкил этмоқда. Улардан 3,5 минг нафари тинч аҳоли вакиллари, 4 минги украиналик ҳарбийлар, 5,5 минг киши эса Донецк ва Луганск исёнчиларидир.
Шунингдек ушбу давр давомида жабрланган сони 27-30 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter