Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада бир йилда 462 нафар бола уруш қурбони бўлган

Украинада бир йилда 462 нафар бола уруш қурбони бўлган

Украина бош прокуратураси шанба, 4 март куни Россиянинг мамлакатга уюштирган кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украинада камида 462 бола ҳалок бўлганини маълум қилди. Яна 930 нафар бола яраланган ёки турли даражаларда тан жароҳатлари олган.

Бу рақамлар якуний эмас. Болаларни ҳарбий ҳаракатлар жойларида, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда жойлаштириш ишлари давом этмоқда.

Болалар энг кўп Донецк вилоятида – 445, Харкив вилоятида – 272, Киев вилоятида – 123, Херсон вилоятида – 90, Запороже вилоятида – 84, Николайив вилоятида – 83, Чернигов вилоятида – 68, Луганск вилоятида – 66 ва Днепропетровск вилоятида – 64 та ҳолатда жабрланган.

Бу маълумотлар мамлакат Бош прокуратурасининг Украинада Россия қўшинлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар ҳақидаги навбатдаги ҳисоботида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, ҳозирда прокуратура органларида 72 620 та ҳарбий жиноятлар, шунингдек, миллий хавфсизликка қарши 17 мингга яқин жиноятлар бўйича маълумотлар мавжуд.

Терговчилар ушбу жиноятларда гумон қилинаётган 639 нафар шахснинг исмини аниқлашга муваффақ бўлди. Улар орасида Россия вазирлари, депутатлар, ҳарбий раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва Кремль оммавий ахборот воситалари тарғиботчилари бор.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг