Украинада 57 фоиз овоз ҳисобланди. Зеленский ҳамон етакчи
Кеча, 31 март санасида Украина президентлиги учун сайлов бўлиб ўтган эди. Мамлакат марказий сайлов комиссияси Тошкент вақти билан соат 11.30га қадар 57 фоиз овозларни саралаб бўлган.
Амалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра артист Владимир Зеленский ҳамон етакчилик қилиб турибди. Унинг учун 30.28 фоиз овоз берилган. Амалдаги президент Петр Порошенко 16,49 фоиз овоз билан иккинчи ўринда бормоқда.
Учинчи ўриндаги собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эса 13.08 фоиз овозга эга. Номзодлардан бири биринчи турдаёқ ғалаба қозониши учун 50 фоиз ва яна битта қўшимча овоз олиши шарт. Акс-ҳолда иккинчи босқич ўтказилади.
Агар вазият шу таҳлит ўзгармай қолса, иккинчи турда Владимир Зеленский ва Петр Порошенко ўзаро кураш олиб боради. Сайловнинг иккинчи тури 21 апрелда ўтказилиши, Марказий сайлов комиссияси эса натижаларни 1 майга қадар эълон қилиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter