Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина воқеалари айрим араб мамлакатларини нонсиз қолдиради — «Le Figaro»

Украина воқеалари айрим араб мамлакатларини нонсиз қолдиради — «Le Figaro»

Яманда инсонпарварлик ёрдамига навбатда турган болалар.

Фото: «BIC-RHR»

Украинада бўлаётган воқеалар оқибатида айрим араб мамлакатларига дон етказиб бериш қисқаради. Чунки бу мамлакатларга дон маҳсулотларини асосан Украина ва Россия етказиб беради, деб ёзди Франциянинг «Le Figaro» нашри.

Нашрга кўра, дон таъминотидаги узилишлар араб дунёси, хусусан, Миср, Ливия ва Яманда инқирозга сабаб бўлиши ва барқарорликни издан чиқариши мумкин.

«Фигаро» 2019 йили тўнтариш юз берган Суданни мисол келтирди. Аччиқ сабоқ чиқарган суданликлар Россия Украинага ҳужум уюштирган куниёқ дон масаласини келишиш учун Москвага вакил жўнатишди.

Айниқса, Яманда вазият оғир, нон — мамлакатнинг аксар фуқаролари учун тансиқ таомга айланган, деб ёзди нашр AFP хабарларига асосланиб.

Маълумотларга қараганда, илгари Ливан дон маҳсулотлари импортининг 80 фоизини (600 минг тонна) Украина таъминлаган, энди Яқин Шарқдаги бу давлат АҚШ импортига таянишига тўғри келади. Украинадан ғалла ортилган кема Ливанга етти кунда етиб келса, АҚШдан келишини 25 кун кутиш керак.

Миср буғдойнинг 50 фоизини Россиядан, 30 фоизини Украинадан сотиб олади. Миср омборларидаги буғдой 9 ойга, Жазоирники эса 6 ойга етиши ҳақида хабар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг