Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Донецкдаги судда хорижликлар ўлимга ҳукм қилинди

Донецкдаги судда хорижликлар ўлимга ҳукм қилинди

Фото: «Caliber»

Донецкда Украина томонида туриб урушда қатнашган хорижлик фуқароларга ҳукм ўқилди.

Эйден Аслин ва Шон Пиннер (Буюк Британия) ҳамда Саадун Брагим (Марокаш) ўлимга ҳукм қилинди, дейилади «Интерфакс» хабарида.

«Суд ҳукм чиқаришда нафақат белгиланган меъёр ва қоидаларга, балки асосий, бузилмас тамойил — адолатга суянди. Айнан шунинг асосида ўлим жазоси кўринишидаги фавқулодда, қийин ва оғир қарор қабул қилинди», — деди судга раислик қилган Александр Никулин.

Британияликлар — Шон Пиннер ва Эйден Аслин Мариуполда апрель ойи ўрталарида асир тушганди. Марокашлик Саадун Брагим эса мартда Волновахада асир олинган.

Донецкдаги суднинг ўлим жазоси қарори кескин норозиликларга сабаб бўлди. Хусусан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиза Трасс суднинг ўзини ҳам, қарорини ҳам сохта деб атади: «Ҳар қандай қонунийликдан йироқ суд қарори. Улар (ҳукм қилинганлар) ҳарбий асирлар эди. Биз имкон қадар уларни қўллашда давом этамиз».

Никулин «адолатли» ҳукм чиқарган суд уч кун давом этган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг