Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина қўшинлари бош қўмондони вафот этгани бўйича хабар тарқалди

Украина қўшинлари бош қўмондони вафот этгани бўйича хабар тарқалди

Украина мудофаа вазири ўринбосари Aнна Маляр Қуролли кучлар бош қўмондони Валерий Залужнийнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида ёзган.

«Уч ҳафта давомида шундай хабарлар тарқалди. Ҳамма тирик», дея ёзган Маляр.

Унинг сўзларига кўра, Залужнийнинг ўлими ҳақидаги гаплар Россия ахборот маконида тарқалмоқда ва ёлғондан ўзга нарса эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Валерий Залужний 2021 йилда бош қўмондон этиб тайинланган, Россия қўшинлари мамлакатга киргандан буён Украина армиясини бошқармоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг