Учувчилар ёқалашгани боис Париж – Москва рейси кечикди
Кириллнинг айтишича, «Шарль-де-Голль» аэропортидан «Шереметьево»га йўл олган лайнерда экипаж аъзолари орасида келиб чиққан жанжалдан йўловчиларни хабардор қилишган.
Соат 12:45 да парвоз қилиши керак бўлган Париждан Москвага йўл олган «Air France» авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти бортдаги муаммо туфайли учиш пунктига икки марта қайтган. Бу ҳақда йўловчилардан бири «Бешинчи канал»га хабар берган.
«5-tv.ru» гувоҳи Кирилл Фон Хоффманнинг сўзларига кўра, лайнер учиш йўлагига чиққанда йўловчилар учувчи кабинасидан бақир-чақирни эшитишган. Кўп ўтмай самолёт терминалга қайтган.
«Самолётга чиқишимиз чўзилиб кетди, рейсимиз кечикди. Охир-оқибат, самолётга жойлашиб, энди учиш йўлагига чиқа бошлаганимизда учувчилар кабинасидан қандайдир бақир-чақирлар эшитила бошлади. Шундан сўнг самолётимиз терминалга қайтди ва рус, француз ва инглиз тилларида учувчилар кабинасида жанжал келиб чиққани ва экипаж алмаштирилгандан сўнг парвоз давом эттирилиши эълон қилинди», — дейди йигит.
Экипаж алмаштирилгач самолёт ҳавога кўтарилди, бироқ бир соат парвоздан сўнг салондаги совуқ туфайли Парижга қайтди.
«Биз жуда тез юқорига кўтарилдик. Салон ниҳоятда совуқ эди, иллюминаторлар музлаб қолганди, ўтириб бўлмай қолди, нафас олиш қийинлашди. 1-1.30 соат парвоздан сўнг бизга рейс «Шарль-де-Голль» аэропортига шошилинч қайтишини хабар қилишди, — дейди Кирилл.
Бироқ кейинчалик йўловчиларни барибир бошқа лайнерга кўчиришди ва Москвага етказишди. Бироқ, Кириллнинг айтишича, кўпгина йўловчилар туташ рейсларга улгурмаган ва чипталарини йўқотишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter