Туркияда президентлик сайловлари якунланди. Натижалар-чи?

Туркияда президентлик ва парламент сайловларида овоз бериш якунланди.
Айни дамда овозларни санаш бошланди. Туркия ва хорижда 64,1 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берди.
Тахминан 4,9 миллион киши биринчи марта овоз берди. Бу рақамлар барча даврлардаги сайловлар учун рекорд саналади.
Асосий кураш амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рақиби Камол Қиличдорўғли ўртасида кечмоқда.
Дастлабки 15 фоиз овозларни санаш жараёнидан сўнг Эрдўғон 56.6 фоиз, Қиличдорўғли 37.4 фоиз овоз олмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter