Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 29 605 нафарга етди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 29 605 нафарга етди

Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) бугун, 12 феврал куни берган маълумотга кўра, 6 февралдаги 7,7 магнитудали зилзиладан буён Қаҳрамонмарашда 2 103 та афтершок (такрорий зилзила) қайд этилди.

AFAD берган маълумотларга кўра:

  • Зилзила зонасида олиб борилаётган қутқарув ишларида жами 218 406 нафар ходим ҳамда 12 487 та автомашина ва зарур иш техникалари хизмат кўрсатмоқда.
  • Зилзила ҳудудидаги 106 428 нафар фуқаро бошқа вилоятларга эвакуация қилинган.
  • Туркия ташқи ишлар вазирлиги билан ўтказилган учрашувлар натижасида бошқа давлатлардан ёрдам бериш мақсадида келган 8 294 нафар ходим офат ҳудудига юборилган.
  • 70 та самолёт, 114 та вертолёт, 26 та кема, 45 та учувчисиз самолёт, 9 та дрон зилзила ҳудудларида хизмат қилмоқда.
  • Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга Қизил ярим ой жамияти ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жами 334 та кўчма ошхона, 33 та кўчма нонвойхона ва 86 та умумий овқатланиш воситаси ва 83 та ҳаммом/кир ювиш жиҳозлари етказиб берилган.
  • Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудлардаги фуқароларга, иссиқ овқат, егулик маҳсулотлари ва ичимликлар тарқатилмоқда.
  • Ҳудудларга 2 174 нафар шахсий таркиб ва 327 та автомашина руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун жўнатилган.
  • Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга 175 960 та чодир, 1 507 494 та адёл юборилган.

Сўнгги маълумотга кўра, Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 29 605 нафарга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг