Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда 176 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берилди

Туркияда 176 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берилди

Фото: «Culture Trip»

Истанбул прокуратураси 176 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берди. «Anadolu» агентлиги хабарида улар Туркияда тақиқланган «Фетҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти» (асосчиси — Фетҳуллоҳ Гулен) билан алоқадорликда гумон қилинаётгани айтилади.

Шубҳа остига олинган ҳарбийлар орқасида юқори марсабдорлари ҳам бор: бир полковник, икки нафар подполковник, беш нафар майор, етти нафар капитан, 100 нафар катта лейтенант, 18 нафар лейтенант.

Айни пайтда кучишлатар тизимлар «қора рўйхат»га тушган ҳарбийларни тутиш чораларини кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Туркия ҳарбий кучларининг бир гуруҳ офицер ва аскарлари давлат тўнтариши уюштиришга уринишганди. Истанбул ва Анқарада кўчаларидаги тўқнашувларда 250 нафар инсон ҳалок бўлганди. Туркия бу мудҳиш воқеалар айбдори сифатида фетҳуллоҳчиларни кўрганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг