Туркия: зилзиладан 163 соат ўтиб, аёл ва бола қутқарилди

Туркиядаги зилзиладан 163 соат (6 сутка ва 13 соат) ўтиб, аёл ва бола қутқарилди, деб хабар берди Anadolu Agency.
62 ёшли Назифе Йилмаз Ғозиантепнинг Нурдағи шаҳридаги уй харобалари остидан, Мустафо исмли 7 ёшли бола эса Ҳатайда қутқарилган.
Аввалроқ Назифе Йилмаз қутқарилган Нурдағи шаҳри тўлиқ бузиб ташланиши ва қайтадан қурилиши ҳақида хабар бергандик. Ушбу шаҳарда одамлар қидирилиши давом этаётган 8 та уй қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter