Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз бора олишмайди. Бу ҳақдаги қарор Туркия Президенти томонидан 4 апрел, пайшанба куни имзоланди.

Resmi gazete нашри эълон қилган ҳужжатга кўра, Туркия томони Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилган.

«6458-сонли «Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, оддий тожик паспорти эгаларининг Туркияга сафари чоғида визасиз режимни бекор қилишга қарор қилинди», – дейилади ҳужжатда.

Қарор сабаблари айтилмаган.

Маълумот учун, 22 март куни Москва яқинидаги Крокус Сити Холлда содир этилган терактдан сўнг Туркия ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД тарафдорларига қарши бир неча бор рейдлар ўтказди. Hürriyet газетасининг хабар беришича, қўлга олинганлар орасида 37 ёшли Тожикистон фуқароси ҳам бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг