Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Turkish Airlines» энди бошқа ном остида учади

«Turkish Airlines» энди бошқа ном остида учади

Фото: Xabar.uz

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон авиакомпания самолётлари фюзеляжларида инглизча ўрнига туркча ном бўлиши кераклигини айтганидан сўнг, «Turkish Airlines» ўз номини ўзгартиришга қарор қилди.

2017 йилда «Turkish Airlines» хусусийлаштириладиган компаниялар рўйхатидан чиқарилиб, авиакомпания акцияларининг 49,1 фоизи Туркия Миллий фаровонлик жамғармасига ўтказилганди. Жамғарма ҳужжатларида компания номи турк тилида «Türkiye Havayolları» (Туркия ҳаво йўллари) деб кўрсатилган. 2015 йилги рўйхатга олиш ҳужжатларида ҳам шу ном турибди.

«Turkish Airlines» 1933 йилда ташкил топган бўлиб, аввалига ички парвозлар билан шуғулланган. 1947 йилдан халқаро парвозларни амалга ошириб келмоқда. Авиакомпания 120 мамлакатнинг 220 халқаро аэропортига мунтазам қатновларни йўлга қўйган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ 1 июнь куни Туркиянинг расмий ҳужжатлардаги номини Turkey (инглизча)дан Türkiye (туркча)га алмаштириш бўйича мурожаатини қаноатлантирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг