Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк лираси қулашдан тўхтади

Турк лираси қулашдан тўхтади

Фото: «Finversia»

Турк лираси, сешанба кунги кескин қулашдан сўнг, кучли тебранишлардан халос бўлиб, бугун (26 ноябрь) 1 долларга 12 лирадан юқорироқ қийматда сотилмоқда, дейилади «Прайм» хабарида.

Бугун Туркия миллий валютаси курси бир долларга 12,06 лира нисбатни ташкил этяпти (Тошкент вақти билан соат 12:20 ҳолатига).

Туркия валютаси бир йилда 40 фоиздан кўпроқ қадрсизланди, сешанба куни (23 ноябрь) эса мутлақ қора рекорд қайд этилди: кун давомида лира қиймати 1 долларга нисбатан 11,37 дан 13,21 гача тушиб кетди. Бу сўнгги 20 йилдаги энг максимал суткалик курс қулаши ҳисобланади. Воқелик пайшанба куни Туркия Марказий банки асосий ставкани 16 фоиздан 15 фоизга тушириш қарорига келгач ҳамда ундан кейинги душанбада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз телемурожаатида асосий ставка яна туширилиши мумкинлигини айтганидан сўнг юз берди.

Миллий валюта қадрсизланиши ортидан Туркияда тартибсизликлар келиб чиққанидан хабарингиз бор. Ўз навбатида, мамлакатдаги асосий мухолифат партиялари Эрдўғонни лаёқатсизликда айблаб, муддатидан аввал сайлов ўтказишни талаб қилишди. Эрдўғон эса уларга жавобан президентлик ва парламент сайлови режалаштирилганидек 2023 йилнинг июнида бўлиб ўтишини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг