Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Помпеонинг Шимолий Кореяга ташрифини бекор қилди

Трамп Помпеонинг Шимолий Кореяга ташрифини бекор қилди

Фото: «EPA/UPG»

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг Шимолий Кореяга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Twitter»ида маълум қилди. Помпеонинг ташрифи кейинги ҳафтага белгиланган эди.

«Мен Давлат котиби Майк Помпеодан Шимолий Кореяга бу сафар бормасликни сўрадим. Чунки биз Корея ярим оролининг денуклеаризацияси масаласида етарлича ўсишга эришмаяпмиз», − деб ёзган Трамп.

У, шунингдек, КХДР раҳбари Ким Чен Инга «ўзининг энг яхши тилаклари ва ҳурматини билдиришини» таъкидлаган.

«У билан тез орада учрашаман, деб умид қиламан», − дея қўшимча қилган АҚШ президенти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг