Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ўз уйида хорижий давлатларнинг ядровий салоҳияти ҳақида махфий ҳужжатларни сақлагани ошкор бўлди

Трамп ўз уйида хорижий давлатларнинг ядровий салоҳияти ҳақида махфий ҳужжатларни сақлагани ошкор бўлди

АҚШ Федерал қидирув бюроси(ФҚБ) собиқ президент Доналд Трампнинг Флоридадаги қароргоҳини тинтув қилиш чоғида хорижий давлатларнинг ҳарбий салоҳияти ва уларнинг ядровий имкониятларини тавсифловчи махфий ҳужжатни топди. Бу ҳақда The Washington Post материалида айтилади.

Олдинроқ разведка идоралари АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармаси сўровига қарамай, собиқ президент барча махфий ҳужжатларни қайтармаган деб гумон қилган эди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, қидирув натижалари АҚШ расмийлари Трампга қарши «махфий маълумотларни қасддан нотўғри ишлатиш» айблови билан жиноий иш қўзғатиши мумкин.

Аввалроқ, Трамп ФҚБ томонидан қўлга киритилган ленталар махфийликдан чиқарилганлигини ва агентлар томонидан топилган далиллар улар томонидан ташлаб қўйилган бўлиши мумкинлигини даъво қилганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг