Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Обамани давлатга хиёнат қилишда айблади

Трамп Обамани давлатга хиёнат қилишда айблади

Фото: «AP Photo»

АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилда унинг сайловолди кампаниясини кузатишганини айтиб, ўзидан олдинги давлат раҳбари Барак Обамани давлатга хиёнат қилишда айблади.

«Бу давлатга қарши хиёнат. Қўштирноқ ичида айтганда, улар тинглашганди, замонавий тилда қулоқ солиш дейилади... Улар кампаниямга айғоқчилик қилишган, мен буни анча олдин айтгандим. Буни қарангки, ҳақ бўлиб чиқдим», — деди Трамп «CBN News» телеканалига берган интервьюсида.

Трамп аввал ҳам АҚШ махсус хизмат ходимлари 2016 йилда унинг сайловолди кампаниясини кузатганини бир неча бор айтганди. 2016-17-йилларда демократ президент Обама даврида ФҚБ томонидан Трампга қарши тергов олиб борилган. У махсус кодли «Тўфон довули» деб номланган. Терговчилар президентликка номзоднинг сайловда қозониш учун Россия ҳукумати билан тил бириктирганини аниқлашга уринишди. Кейинчалик бу масалани мустақил махсус прокурор Роберт Мюллер ўрганди. У 2019 йил баҳорда бундай келишув ҳақида ҳеч қандай далил йўқ деган хулосага келди.

Россия ва Трамп айбловларни қатъиян рад этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг