Трамп Эронни айблади
АҚШ президентлиги учун курашаётган республикачилар номзоди Доналд Трамп Эронни Америкадаги сайловга «бевосита аралашиш»да айблади.
Гап шундаки, эронлик хакерлар Трамп штабининг ички ҳужжатларини ўғирлаб, рақиб партия вакиллари — демократларга жўнатиб юборишган.
Трамп Ню-Йоркда тарафдорлари қаршисида шундай деди:
«Мана сизга чет давлатнинг бизнинг сайловимизга реал аралашишига яққол мисол. Бу сизга менга уюштирилган Россия билан боғлиқ уйдирма эмас» (Трамп 2016 йилги сайловни Россия аралашуви натижасида ютган деган гумонлар пайдо бўлганди — таҳр.).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter