Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Байденни АҚШнинг глобал таъсирини камайтиришда айблади

Трамп Байденни АҚШнинг глобал таъсирини камайтиришда айблади

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, Жо Байден ҳокимият тепасига келганидан бери Америка ҳеч қачон бўлмаган энг паст даражага тушиб қолганини таъкидлади.

«Бизни энди ҳурмат қилишмайди», деган сиёсатчи Британиянинг GB News телеканали эфирига берган интервюсига асосланиб Мир24 маълум қилмоқда.

Қўшма Штатларнинг дунёдаги ўрни ҳақида сўралганда, Трамп Америка бутун тарихидаги энг паст нуқтада, деб жавоб берди.

У президентликдан кетганидан сўнг Вашингтон таъсирининг заифлашиши фонида бутун дунёда халқаро вазият кескинлашган. Сиёсатчининг таъкидлашича, эндиликда Қўшма Штатлар Саудия Арабистони, Россия ва ОПЕКдан нефт сўрашга мажбур.

«Авваллари Тайван узра самолётларимиз учмаган, ҳатто мен президент бўлганимда ҳам бу ном тилга олинмаган. Бизда Россия билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган, Шимолий Корея ва Ким Чен Ин ҳақида ҳам тилга олинмаган, мен улар билан жуда яхши муносабатда эдим», — дея таъкидлаган Трамп.

У, шунингдек, издошининг яшил энергия сиёсатини танқид қилган. Унинг фикрича, АҚШ душманлари Америка нефт ва газ ресурсларидан фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда, бу эса бизнесни ноқулай аҳволга солиб қўймоқда.

Аввалроқ, Доналд Трамп мамлакат тақдири ҳақидаги пессимистик прогнозини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик. Newsmax нашрига берган интервюсида у 2024 йилга келиб, АҚШ ўз фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини таъкидлаган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг