Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилганини маълум қилди

Тўқаев 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилганини маълум қилди

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ватандошларини табриклади. 2023 йилнинг 16 ноябрь куни президент 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилганини маълум қилди.

«Юртдошларимни ушбу муҳим воқеа билан табриклайман! Бахтли оила - миллат фаровонлиги, юрт барқарор тараққиёти пойдевори. Давлат бундан буён ҳам оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни давом эттиради», —деб ёзди Қосим-Жўмарт Тўқаев Х.даги саҳифасида.

Миллий статистика бюроси Қозоғистон аҳолиси 12 йил ичида – 2009-2021 йилларда 20 фоизга ўсганини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг