Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон»нинг асосий нияти нима? Экспертлар тахминларни ўртага ташлади

«Толибон»нинг асосий нияти нима? Экспертлар тахминларни ўртага ташлади

«Толибон» ҳаракати раҳбарларининг Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейинги асосий мақсади — халқаро майдонда расмий эътирофга сазовор бўлиш ва легитимликка эришиш.

Бу фикрни Санкт-Петербург давлат университети постсовет ҳудуди халқаро муносабатлари кафедраси доценти Руслан Шамғунов «Lenta.ru» интернет нашрига берган интервюсида маълум қилган.

«Уларнинг энг олди мақсадларидан бири бутун дунё бўйлаб тан ошинишга эришиш ва ёмон тамға сифатида ишлатилаётган «террорчи ташкилот» белгисини олиб ташлашдир», — дейди олим.

Лондондаги Birkbeck университети профессори Роберт Сингх ҳам бу ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашган. У чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва халқаро савдони тиклашни Толибоннинг асосий вазифаларидан бири деб атаган.

«Эртами-кечми, толибларнинг ҳақиқий юзи очилиши ва улар ўз радикал тартибини қуришда давом этиши ҳам мумкин», - дея таъкидлайди олим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг