«Толибон» яна ҳужум уюштирди
«Толибон» жангарилари Афғонистоннинг шимоли-ғарбидаги Таҳор вилоятининг Чоҳоб туманидаги полиция участкасига уюштирган ҳужум оқибатида 16 нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Таҳор вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Суннатуллоҳ Темурнинг айтишича, жангарилар Чоҳоб туманининг Етимтепа қишлоғида жойлашган полиция участкасига ҳужум уюштирган. 16 нафар полициячи ҳалок бўлган, 6 нафар полициячининг эса тақдири номаълум бўлиб турибди.
«Толибон» 4 та полиция участкасини ўз назоратига олганини айтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter