Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» ва Исроил ўртасида тўқнашув бўладими? Дипломат фикри

«Толибон» ва Исроил ўртасида тўқнашув бўладими? Дипломат фикри

Россия президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг фикрича қудратдаги «Толибон» ҳаракати Ғазодаги урушга қўшилмайди. Дипломатнинг айтишича, ҳозирча толиблар томондан можарога аралашиш бўйича реал ҳаракатлар йўқ. 

«Биз «Толибон»нинг Яқин Шарқдаги можарога тортилиши учун ҳеч қандай таҳдидни кўрмаяпмиз», деди Кабулов.

24 октябр куни НAТО бош котиби Йенс Столтенберг Эрон ва у дастаклайдиган «Ҳизбуллоҳ» қуролли гуруҳи Яқин Шарқдаги можародан фойдаланмасликлари кераклигини айтди.

У, шунингдек, урушнинг кенгайишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Ғазони бомбалашга киришгач, «Толибон» ўртадаги мусулмон мамлакатлари изн берса Исроилга ҳужум қилишларини айтиб, кескин баёнот берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг