«Толибон» тожик-қирғиз можаросидан хавотирини билдирди

Қирғизистондаги ҳолат.
Афғонистон ТИВ расмий вакили Абдул-Қаҳҳор Балхий тожик-қирғиз чегарасидаги можаролардан хавотирда эканлигини билдирди.
«Ислом Амирлиги ҳар икки томонни чегаравий келишмовчиликларни тинчлик йўли билан ҳал қилишга чақиради. Давом этаётган жанглар бутун минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир қилиши мумкин. Чегаранинг ҳар икки томонида истиқомат қиладиган одамлар жабр кўриши ёки уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлиши нотўғри», дейилади унинг Twitterдаги саҳифасида.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу можароларда Қирғизистондан 46 киши, Тожикистондан 38 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter