«Толибон» сулҳ учун 5 минг аъзоси қамоқдан чиқарилишини талаб қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги ҳарбий низони тугатиш бўйича келишувга қамоқларда сақланаётган 5 минг толибнинг озодликка чиқарилиши ҳақидаги пункт қўшилишини талаб қилмоқда.
Associated Press хабарига кўра, ушбу талаб «Толибон» ҳаракати билан музокара олиб бораётган АҚШга етказилган. АҚШ ва Афғонистон ҳукуматлари вакиллари ҳам толибларнинг озод этилиши масаласи музокараларда кўтарилаётганини тасдиқлаган.
Маҳбус толибларнинг кўпчилиги пойтахт Кобулдаги «Пули чарх»да – Афғонистондаги энг йирик турмада сақланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, минглаб толибнинг озодликка чиқарилиши оқибатида Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар ҳам йўқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter