Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» ШҲТга талаб қўйди

«Толибон» ШҲТга талаб қўйди

Aфғонистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи давлат ҳисобланади, бироқ толиблар июн ойида бўлиб ўтган сўнгги саммитга таклиф қилинмаган.

Aфғонистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада баёнот берди.

«Aфғонистон Ислом Aмирлиги минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида бундай учрашувларнинг ўтказилишини олқишлайди ва Aфғонистоннинг бундай учрашувларда (кузатувчи мақомига эга) иштирокини ўзининг ажралмас ҳуқуқи деб билади», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни ШҲТга аъзо давлатлар онлайн кўринишда саммит ўтказганди. Унда Эрон ташкилотга расман аъзо бўлиб кирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг