Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» аёлларга яна бир тақиқ қўйди

«Толибон» аёлларга яна бир тақиқ қўйди

«Толибон» раҳбарияти ҳозирча Ҳирот шаҳрида аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришни тақиқлаб қўйган. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.

Автомактаб мутасаддиларининг айтишича, толиблар уларга гувоҳномани беришни тўхтатишни топширган, ҳозирча аёлларнинг машина ҳайдаши тақиқланмаган.

Шаҳар ахборот ва маданият бошқармаси бошлиғининг айтишича, бу бўйича расмий тақиқ келиб тушмаган. Аслида бундай маъмурий ҳудудларга ички буйруқ ва топшириқлар бўйича бутунлай эркинлик бериб қўйилгани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг