«Толибон» АҚШ билан «гаплашиб олиш» учун Қатарга жўнади
«Толибон» ҳаракати делегацияси АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа томон вакиллари билан маслаҳатлашиш учун Қатарга жўнаб кетди.
Маълумотларга кўра, делегацияга «Толибон» томонидан тузилган муваққат ҳукуматнинг ташқи ишлар вазири Амир Хон Мўттаки бошчилик қилади. Шунингдек, делегация таркибида таълим, соғлиқни сақлаш, молия, хавфсизлик вазирликлари ҳамда мамлакат марказий банки вакиллари бор.
«Толибон» америкалик дипломатлар Том Вест ва Рина Амири билан музокара олиб боради. Бу дипломатлар яқинда Остонада Марказий Осиё давлатлари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилишган эди.
Қозоғистон ТИВ маълумотларига кўра, улар унинг афғонларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини олқишлаб, ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни қайд этишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter