«Толибон» Афғонистонда марихуана етиштиришни тақиқлади
«Толибон» ҳаракати бутун Афғонистон бўйлаб марихуана етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақда Толибон олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода имзолаган фармонда айтилади.
Тақиқ мамлакатнинг барча фуқароларига тегишли.
Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ишлаб ччиқарувчилардан бири ҳисобланади. 2009 йилда тақдим этилган БМТ экспертларининг маълумотларига кўра, Афғонистонда наша этиштириш учун ажратилган эр майдони 10 000 дан 24 000 гектаргача бўлганлиги тахмин қилинган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиши фонида «Толибон» кучлари ҳукуматга қарши кураш бошлаб, пойтахт Кобулни эгаллаган эди.
Шундан сўнг «Толибон» муваққат ҳукумат тузиб, янги ҳукуматни халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши учун сиёсий ҳаракатларни амалга оширишини эълон қилди.
Шу вақтга қадар «Толибон» ҳаракати халқаро террорчиларга қарши курашни кучайтириб, мамлакатда наркотик моддаларни етиштиришни тақиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter