«Толибон» афғон аёлларининг ҳуқуқлари тикланганини эълон қилди
![«Толибон» афғон аёлларининг ҳуқуқлари тикланганини эълон қилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/3/720_460_95_234010367.png)
«Толибон» режими аёлларни анъанавий зулмдан озод қилди ва уларнинг эркин инсон мақомини тиклади. Бу ҳақда «Толибон» ҳаракати олий етакчиси Ҳайбатулла Охунзода мусулмонларнинг Қурбон ҳайити муносабати билан берган баёнотида айтиб ўтди.
«Хотин-қизларни анъанавий зулмдан, жумладан, мажбурий никоҳдан қутқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилди, уларнинг шаръий ҳуқуқи ҳимоя қилинди, – дейилган матбуот учун тарқатилган матнда. – Аёлларнинг эркин ва муносиб инсон сифатидаги мақоми тикланди. Барча ташкилотлар никоҳ, мерос ва бошқа ҳуқуқларни таъминлашда уларга кўмак кўрсатиши шарт», – деган Ҳайбатулла Охунзода.
Етакчи қўшимча қилишича, «Толибон» аёллар Ислом шариати асосида фаровон турмуш кечириши учун зарур чораларни кўрган. Афғонистондаги аёллар муаммолари, жумладан, 20 йиллик ишғолнинг салбий томонлари билан боғлиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter