Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токаев Қозоғистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилишини маълум қилди

Токаев Қозоғистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилишини маълум қилди

Фото:«Оқ Ўрда»

9 апрель куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев халққа мурожаати чоғида жорий йилнинг 9 июнь куни президентлик сайловлари бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Жорий йилнинг 19 мартида Нурсултон Назарбоев ваколатларини топширгач, Токаев мамлакат раҳбарлигига келган эди.

Қозоғистон қонунларига кўра, навбатдан ташқари сайлов муддатини  президент белгилайди ва у икки ой муддат ичида ўтказилади. Президент 5 йил муддатга сайланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг