Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон меҳнат мигрантлари пенсиясини Россия билан келишиб олди

Тожикистон меҳнат мигрантлари пенсиясини Россия билан келишиб олди

Фото: «Migrant-mobile.com»

Тожикистонлик меҳнат мигрантлари учун пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳаси Россия билан ҳар томонлама келишиб олинди, 22 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги директори Дилмурод Давлатзода шу ҳақда маълум қилди.

«Россия ва Тожикистон ўртасида пенсия таъминоти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасининг баҳсли нуқталари видеоконференция шаклидаги муҳокама орқали бартараф этилди. Лойиҳа ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳукуматга тақдим этилди», — деди Давлатзода.

Расмийга кўра, Тожикистон Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳам бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Давлатзода Тожикистон билан тегишли келишувларга эга бўлмаган ўз фуқаро-мигрантларини пенсия ёшига етгач, фақат ижтимоий нафақа билан қолиш хавфи борлигидан огоҳлантирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг