Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжоннинг яна бир ҳимоячиси пайдо бўлди

Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжоннинг яна бир ҳимоячиси пайдо бўлди

Фото: «REUTERS / Reuters Staff»

Тоғли Қорабоғ учун Арманистон билан юзага келган курашда Озарбайжоннинг яна бир ҳимоячиси пайдо бўлди — Афғонистон уни қўллаб-қувватлашини билдирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Афғонистон Тоғли Қорабоғни эгаллаб олишни бас қилишни талаб қилади. Озарбайжон ҳукумати ва халқининг ҳамда дунёдаги бошқа давлатларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — дейилади мамлакат ТИВ баёнотида. Вазирлик Қобул Жанубий Кавказдаги тўқнашувлардан хавотирда ва одамларнинг ҳалок бўлишидан афсусда эканлигини билдирган.

Озарбайжон-Арманистон чегарасида вазият кескинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият яна кескинлашди, икки томонга ҳам артиллерия қурилмаларида ўқ узилмоқда, икки томон ҳам бирини-бирини вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда.

Маълумот учун: Тоғли Қорабоғдаги низо 1988 йилнинг февраль ойида Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганидан сўнг юзага келганди. Низо қонли қуролли тўқнашувга сабаб бўлган. Низони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида 1992 йилдан бери ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга даъво қилмоқда, Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг