Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Титаник» қурбонлари ва ғойиб бўлган «Титан» сув ости кемаси эгаси ўртасида кутилмаган боғлиқлик топилди

«Титаник» қурбонлари ва ғойиб бўлган «Титан» сув ости кемаси эгаси ўртасида кутилмаган боғлиқлик топилди

Атлантика океанида ғойиб бўлган «Титан» сув ости кемасини бошқарган OceanGate асосчиси Стоктон Рашнинг рафиқаси «Титаник» ҳалокатида қурбон бўлган магнат Исидор Штраус ва унинг рафиқаси Иданинг авлоди экани маълум бўлди.

The New York Times нашрининг ёзишича, сув ости кемаси эгасининг рафиқаси Венди Раш 1912 йилда лайнер бортида ҳалок бўлган бадавлат шахс — Штраус ва рафиқасининг невараси бўлиб чиқди.

Архив маълумотларига кўра, Штраус ва унинг рафиқаси биринчи тоифадаги йўловчилар бўлган. Ҳалокатдан омон қолганларнинг эслашича, магнат қутқарув қайиғига ўтиришдан бош тортган, чунки аёллар ва болалар биринчи бўлиб қутқарилиши керак деб ҳисоблаган. Шунингдек, у билан қирқ йил бирга яшаган Ида Страусс ҳам эрини ташлаб қутқарув қайиғига ўтиришган бош тортган.

NYT маълумотларига кўра, бу эпизод Жеймс Кемероннинг (1997) «Титаник» драмасида кўрсатилган. Нашр архивига кўра, Штрауснинг жасади фалокатдан тахминан икки ҳафта ўтиб топилган, унинг рафиқаси жасади эса топилмаган.

Венди Раш Штраус қизларидан бирининг авлоди, у 1986 йилда OceanGate асосчисига турмушга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, «Титан» сув ости кемаси «Титаник» вайроналари олдига тушиш чоғида ғойиб бўлган ва OceanGate Expeditions компаниясига тегишли кема бортида компания асосчиси Стоктон Раш, француз денгиз фахрийси Пол-Анри Наржеоле, британиялик миллиардер Ҳамиш Хардинг, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли Сулаймон бўлган. Улар бир неча кундан буён топилгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг