Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«The Washington Post»: Пентагон коронавирусга қарши курашиш учун олган пулларга қурол-яроғ сотиб олди

«The Washington Post»: Пентагон коронавирусга қарши курашиш учун олган пулларга қурол-яроғ сотиб олди

Фото: «Jason Reed / Reuters»

Пентагон коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун CARES Act иқтисодиётни кучайтириш пакетига мувофиқ 1 миллиард доллар олди, лекин уни қурол-яроғ ва зирҳли нимчаларга сарфлади, деб ёзади «The Washington Post».

Бундан ташқари, идора реактив двигателлари, дронлар, ҳарбий кийимлар ва кузатув ускуналарини харид қилган.

Таъкидланишича, мудофаа пудратчилари COVID-19га қарши курашиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун «жамғармадан юз миллионлаб доллар» олган.

Шунингдек, «Rolls-Royce» ва «ArcelorMittal» компаниялари «давлат қурилиш саноатини қўллаб-қувватлаш» учун тахминан 183 миллион доллар олишган, яна ўн миллионлаб коинот тадқиқотига сарфланган.

Газетанинг таъкидлашича, ҳарбий кийимлар етказиб берувчи «American Woolen Company» ҳам икки миллион доллар олган. Айрим фирмалар нафақат Пентагондан пул олишган, балки ҳимоя қилиш дастурига ҳам киритилган. Унга кўра COVID-19 пандемиясидан азият чекаётган кичик бизнесга ёрдам тариқасида миллиардлаб доллар ажратилмоқда.

Пентагон вакили Жессика Максвелл CARES Act пакети олинган барча пуллар тиббий ресурсларга сарфланишини талаб қилмаслигини маълум қилди. Максвеллнинг сўзларига қарамай, Демократик партия аъзолари зудлик билан текширув ўтказишни талаб қилмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 200 минг кишидан ошиб кетди. АҚШнинг қарийб 30 та штатида касалланишлар сони кескин кўпаймоқда. Мамлакат коронавирусга чалинганлар бўйича дунёда биринчи ўринда. 7 миллиондан ортиқ киши касалланган. 2,6 миллион бемор COVID-19га қарши даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг