Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тереза Мэй эртага истеъфога чиқиши мумкин

Тереза Мэй эртага истеъфога чиқиши мумкин

Фото: «РИА Новости»

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй эртага, 24 май куни истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда «Times» газетаси унинг тарафдорларига асосланиб хабар тарқатди.

Кеча, 22 май куни британ парламентининг вакиллар палатаси етакчиси Андреа Лидсом бош вазир билан «Brexit» масаласида келиша олмагани учун истеъфога чиқаётганини маълум қилганди.

Газета хабарига кўра, Мэй тарафдорлари у сэр Грэм Брейди билан учрашганидан сўнг истеъфосини маълум қилишини кутишмоқда.

«Brexit» масаласида депутатлар қўлловига умид боғлаган бош вазир Тереза Мэй уларга бир нечта ваъдалар берганди ва бу, унинг фикрича, парламентга июнь ойи бошида тўртинча марта тақдим этиладиган ушбу ҳужжатга қаршиларнинг қарашларини ўзгартириш учун етарли бўлади. Бош вазир парламентга иккинчи маротаба референдум ўтказиш ҳамда Европа иттифоқи билан бўлғуси савдо муносабатларини ўрнатиш борасида овоз беришга имконият яратишга ваъда қилганди

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг