«Тарзан»ни ўйнаган актёрнинг ўғли онасини ўлдирди
Кекса аёлнинг мурдаси америкалик актёр Рон Элининг Калифорния штати Санта-Барбара округидаги уйидан топилди. Бу ҳақда «Лента» хабар берган.
Марҳум Элининг турмуш ўртоғи Валери Ландин эканлиги аниқланди. Ҳодиса 15 октябрь, сешанба куни оқшом пайти содир бўлган. «CNN» телеканалининг маълум қилишича, полицияга уйдаги зўравонлик ҳақида чақириқ келиб тушган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уйга етиб келишганида, улар пичоқланган Ландиннинг мурдасига дуч келишади.
Полицияга кўра, Эли қотилликда ўғилларидан бирини айблаган. Таъкидланишича, гумонланувчини қўлга олишга уринганда у қаршилик кўрсатган ва отишма чоғида ҳалок бўлган.
Рон Эли 1966 — 1968 йилларда эфирга узатилган «Тарзан» сериалида бош ролни ижро этган. Шунингдек, у «Фантазиялар ороли», «Мўъжизакор аёл», «Док Сэвиж: бронза одам» ва «Амишани кутиш» каби фильмларда суратга тушган.
Валери Ландин — собиқ «Мисс Флорида». Рон Эли билан никоҳдан уч нафар бола дунёга келган: Кирстен, Кейтленд ва Кэмерон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter