Сурияга бир суткада 1166 минг киши қайтиб келди
Сурияга бир сутка ичида Ливан ва Иорданиядан 1,1 мингдан зиёд киши қайтиб келди, деб хабар бермоқда «Новости» агентлиги.
Душман томонларни яраштириш ва қочоқлар ҳаракатини назорат қилиш маркази маълумотига кўра, ўтган сутка ичида Сурия Араб Республикасига хорижий давлатлар ҳудудидан 1166 қочоқ қайтиб келган. Хусусан, Ливаннинг «Жейдет-Ябус», «Телл-Калах» ўтиш пунктларидан 398 киши (аёллар - 120, болалар - 203), Иорданиянинг «Насиб» ўтиш пунктидан 768 киши (аёллар - 230, болалар - 392) ўтган.
Таъкидланишича, доимий яшаш жойига 245 киши қайтган.
Россия томонидан САРнинг муҳтож аҳолисига 2,17 тонна миқдоридаги гуманитар ёрдам жўнатилган.
Суриядаги муҳандислик бўлинмалари маҳаллий ҳудуддаги миналарни хавфсизлантириш билан шуғулланмоқда. Маълум қилинишича, бир суткада 42та портлаш хавфи бўлган модда йўқ қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter