Суданда иккита Антонов самолёти тўқнашди (видео)
Суданнинг Ҳартум аэропортида иккита ҳарбий самолёт тўқнашиб кетди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
Маълум қилинишича, тўқнашган самолётлар Судан ҳаво кучларига тегишли Антонов «An-32» ва Антонов «An-26» русумли бўлган. Тўқнашувнинг сабаблари ошкор қилинмади.
Аэропортдаги барча парвозлар бекор қилинган.
Масъуллар ҳалокат оқибатида нобуд бўлган ёки яраланганлар ҳақида маълумот бермаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter