Судан собиқ президенти қамоққа жўнатилди
Ҳарбийлар Суданнинг ағдарилган президенти Умар ал-Баширни Хартум шаҳридаги қамоққа жўнатишди. Бу ҳақда 17 апрель куни «Associated Press» хабар берди.
Ҳарбий кенгаш вакилининг айтишича, Суданнинг собиқ президенти 16 апрель кечки пайт Копар қамоқхонасига ўтказилган. Бунгача Ал-Башир ўз қароргоҳида «уй қамоғи»да сақланаётган эди.
Бир неча ой давом этган исёнлардан сўнг, 11 апрель куни Судан армияси давлат тўнтаришини амалга ошириб, Умар ал-Башир ҳукуматдан четлатган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter