Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судан бош вазирига суиқасд қилинди

Судан бош вазирига суиқасд қилинди

Судан бош вазири Абдулла Ҳамдок суиқасддан омон қолди. «Al-Jazira» нашри тарқатган хабарларга кўра, мамлакат пойтахти Хартумда бугун портлаш содир этилган. Ҳукумат раҳбари портлашдан омон қолган.

Маҳаллий ОАВга кўра, Абдулла Ҳамдок портлашдан кейин хавфсиз жойга кўчирилган. Ҳукумат «Al-Jazira» агентлигига бош вазир «хавфсиз жойда» эканини тасдиқлади.

Ҳозирча бирорта террорчи ташкилот портлашни бўйнига олгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, яқинда Қобулда Афғонистон бош вазири Абдулла Абдуллага суиқасд қилингани ҳақида маълумот берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг