Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Колумбия президентини уй қамоғи билан жазолади

Суд Колумбия президентини уй қамоғи билан жазолади

Иван Дуке.

Фото: Noticiasnpi.com

Колумбия суди мамлакат президенти Иван Дукени жаримага тортиб, беш кунлик уй қамоғи билан жазолади. Бу ҳақда «teleSUR» хабар берди.

Президент Дуке судга ҳурматсизлик қилган деб топилди, яъни Колумбия олий судининг 2020 йилдаги қароридан келиб чиқиб, Лос-Невадос миллий боғини муҳофазалаш бўйича тегишли чоралар кўрмаган. Экологларнинг уқтиришларича, миллий боғ дарахтлари кесилишини ва фойдали қазилмаларни ноқонуний қазишни тўхтатиш учун ҳукумат деярли ҳеч нарса қилмаган.

Суд, шунингдек, мамлакат президентини 3900 доллар атрофида жаримага тортди ва миллий боғда тиклаш ва таъмирлаш ишлари олиб боришда кўмаклашиш учун полиция ёки ҳарбийлардан махсус бўлинма ташкил қилишни буюрди.

Экспертларнинг фикрича, суд қарори бажарилиши даргумон. Айтилишича, Колумбия президенти фақатгина қонунчилик махсус комиссияси томонидан айбланиши ҳамда мамлакат конгресси томонидан суд қилиниши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг