Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта шифокор COVID-19 беморларига уйга жавоб берворди

Сохта шифокор COVID-19 беморларига уйга жавоб берворди

Фото: «Kp.ru»

Вьетнам жанубидаги Биньзионг провинциясида ғалати ҳодиса рўй берди. Ковид марказ бемори ўзини шифокор қилиб кўрсатиб, COVID-19 беморларига тиббий муассасани тарк этишига рухсат берди. Бу ҳақда Tuoi Tre News хабар бермоқда.

Ҳаддан ташқари фаол фуқаро Zalo чат иловасида «Доктор Лонг» номи билан аккаунт яратди. Сўнгра уйига қайтиши мумкин бўлганлар рўйхатини стационар беморлар гуруҳига юборди. Бундан кўнгли тўлмаган кўринади, кўп ўтмай яна бир хабар пайдо бўлди: «Ҳамма, нарсаларини йиғиштириб, эрталаб соат 8:30 да пастда тўплансин».

Тиббиёт ходимлари полицияга мурожаат қилишди. Ҳазилкаш ташкилот ва шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган ёлғон маълумот тарқатгани учун 7,5 миллион донг (330 доллар) жаримага тортилди.

Сохта шифокор ўз айбига иқрор бўлиб, бошқа ҳеч кимни масхара қилмасликка ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг