Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сўнгги 80 йилдаги энг йирик офат». Қозоғистондаги минглаб уйлар сувга ғарқ бўлди, сув тошқинларининг иккинчи тўлқини кутилмоқда

«Сўнгги 80 йилдаги энг йирик офат». Қозоғистондаги минглаб уйлар сувга ғарқ бўлди, сув тошқинларининг иккинчи тўлқини кутилмоқда

Коллаж: Ulysmedia.kz

Қозоғистондаги 70 га яқин аҳоли масканлари кенг кўламли сув тошқинлари оқибатида ташқи дунёдан узилиб қолди, 95 минг нафардан ортиқ аҳоли хавфли ҳудуддан эвакуация қилинди, деб хабар берди BBC.

Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев сув тошқинларини Қозоғистондаги сўнгги 80 йилда юз берган энг йирик офат, дея таърифлади.

Қозоғистондаги 17 та вилоятдан 10 тасида маҳаллий кўламда фавқулодда вазият эълон қилинган.

Покровка аҳоли масканидан одамларни эвакуация қилиш. Фото: AFP

Айни пайтга келиб Оқмўла, Оқтўба, Атирау, Қўстаной, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларидаги 3 400 дан ортиқ уйларни сув босган.

Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига қараганда, айрим ҳудудларда сув тошқинлари пасайишни бошлаган. Бироқ Қозоғистон шимолидаги аҳоли масканларига сув босиш хавф солиб турибди.

Кеча, 10 апрел куни Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов яқин орада сув тошқинларининг иккинчи тўлқинидан огоҳлантирди — Атирау ва Уралск шаҳарларига Россия томонидан катта сув оқими келиши кутиляпти.

Фото: PRIMEMINISTER.KZ

«Ёйиқ (Урал) дарёсида мураккаб вазият юзага келган. Бугун Ёйиқда сув сатҳи 7,2 метр ва кундан кунга ошиб боряпти. Хавфли чизиқ — 8,5 метр. Бунга қарши ҳимоя дамбалари қурилди. Ҳозирги асосий вазифа — Уралск ва Атирауни ҳимоялаш», — дея таъкидлади Бектенов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг