Содиқ ит эгасини заҳарли илондан қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилди
Малайзиянинг Саравак штатида содиқ ит эгасини заҳарли илондан қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилди. Бу ҳақда «AsiaOne» хабар берди.
Судралиб юрувчи жонивор уйга кириб, ошхонага яширинган. Яхшиямки, шу уйда олти йилдан бери яшаётган Чико лақабли ит уни топиб олган.
«Ит илон билан олишиб, уни ҳалок қилди», — дея сўзлаб берди итнинг эгаси Элис Минггу. Унинг айтишича, жониворларни ажратишнинг иложи бўлмаган.
Илонни бирёқли қилгач, Чико айвонгача юриб борган ва илон заҳридан ҳалок бўлган.
«Кўпчилик уни қопағон ит дея арз қилишарди. Лекин кеча у бизни қутқарди, биз эса, афсуски, уни қутқара олмадик», — деб ёзади Минггу «Facebook»да.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter