Сингапурда бир суткада 876 нафар коронабемор қайд этилди
Сингапурда кеча коронавирусни юқтирган 876 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда «REGNUM» мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берди.
Хабарда касаллар асосан ётоқхоналарда яшовчи чет эллик ишчилар экани айтилади.
Хориж ОАВларида Сингапур коронавирусга қарши энг яхши курашаётган мамлакатлардан бири сифатида тилга олиниб келинаётганди.
Бироқ ҳозирга келиб мамлакатда коронавирусни юқтирганлар умумий сони 23 336 тагача ўсди. Шулардан 2 296 нафари тузалиб кетган, қурбонлар нисбатан анча оз — 20 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter